Ҳимоя натижалари
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг инновацион ҳамкорлик ҳақидаги буйруғи ҳамда “Фан, таълим ва ишлаб чикариш интеграцияси” ни амалга ошириш мақсадида “Касбий таълим” (Ер тузиш ва ер кадастри) бакалавриат йўналишлари бўйича 2019 йилнинг 20 - июнда Тошкент шаҳар “Геодезия ва картография” касб-ҳунар коллежида битирув ишлари ҳимояси ташкил этилди. Касб таълими - 111000 (Сув хўжалиги ва мелиорация) бакалавриат таълим йўналиши 2019 йил 22-июнь куни ҳам Янгийул тумани Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида битирув малакавий ишлари ҳимояси Низом асосида Давлат аттестация комиссияси таркиби аъзолари билан ўтказилди.
Натижага кўра, 10 нафар талабадан 5 нафари 5-баҳо билан, қолган 5 нафар талаба 4-баҳо билан ҳимоя қилди.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов