“Ўқув жараёнини ташкил этиш, бошқариш ва мониторингини юритишнинг замонавий ахборот тизими” мавзусида онлайн семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ”да олий таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш каби вазифалар белгиланган.

Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ўқув жараёнини ташкил этиш, бошқариш ва мониторингини юритишнинг замонавий ахборот тизими” мавзуси бўйича онлайн семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув Академиясининг “Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари” кафедраси мудири, доцент Қурбон Рахманов олий таълим муассаларида ўқув жараёнида қўлланилаётган электрон дастурий таъминотлар, шунингдек Давлат бошқарув Академиясида жорий этилган электрон ахборот тизими тўғрисида маълумот берди ҳамда тажрибалари билан таништирди.

Мазкур семинарни ташкил этишдан мақсад институтимизда ректорат, деканат ва кафедраларда ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш ҳамда иш юритишнинг электрон платформасини яратиш, таълим жараёнини тўлиқ электрон тизимга ўтказишдан иборат бўлиб, семинарда иштирок этган проректорлар, декан ва кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.      Ушбу ахборотлашган тизим ўқув бўлими, деканат ва кафедраларда ўқув жараёнини ташкил этишни автоматлаштириш, талабаларнинг ўзлаштириши ва машғулотларда иштирокини ҳамда контракт тўловларини мониторинг қилиш, профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш режалари маълумотларини электронлаштириш, ўқув юклама соатлари ва уларнинг бажарилиши хақида ҳисоботларни автоматик шакллантириш каби функцияларни ўз ичига олади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати