Илмий мақолани чоп қилишда халқаро тажриба

2021 йил 25 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг “Xinjiang Institute of Ecology and Geography, Chinese Academy of Sciences (САS)” профессори Tie Liu нинг “The experience exchanging of SCI composing (Тадқиқот натижаларини илмий нашрлар халқаро кенгашида эълон қилиш тажрибалари)” мавзусидаги вебинари онлайн шаклда ташкил қилинди. Вебинарда профессори Tie Liu, илмий мақола чоп қилиш бўйича журнал танлашнинг асосий йўналишлари хамда илмий - тадқиқот натижаларини илмий юқори импак фактор нашрларда чоп қилиш бўйича тақдимот қилди.

Илмий мақола чоп қилишда бир қанча усуллар мавжудлиги бўйича тўхталиб ўтди, жумладан дала ва лаборатория шароитидан олинган маълумотларни тахлил қилиш хамда илмий янгилик тамойилларини кўрсатиб бериш, соҳа бўйича кўп йиллик маълумотларни ўрганиш хамда тахлил қилиш юзасидан якуний хулосалар қилиш, олимларнинг соҳа бўйича олиб борган илмий тадқиқотлар юзасидан адабиётлар шархидан фойдаланилган холда якуний хулоса ва таклифларини ўрганиш натижасида мақола чоп қилиш мумкинлигини тушунтириб ўтди. Шу билан бирга мақола ёзишда асосий тамойиллардан, хар бир очилиши керак бўлган бўлимларни аниқ ва тушунарли холда ёритилиши кераклигига тўхталди.

Хамда мазмун моҳият белгиланган мавзудан четласмаслиги хамда фойдаланилган адабиётлар илмий мақола келтирилишида аниқ соҳа доирасида бўлиши кераклиги таъкидланиб ўтилди. Вебинар жуда қизиқарли хамда саволларга бой тарзда ўтди. Вебинар охирида профессори Tie Liu га вебинар доирасида қилган тақдимоти учун институт рахбарияти хамда профессор-ўқитувчилари номидан минатдорчилик билдирилди.

 

 

 

 

Маълумот “Илмий бўлим” томонидан тайёрланди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати