Малайзиянинг етакчи хусусий университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Малайзиянинг INTI universities & Colleges билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида онлайн учрашув ташкил этилди. Малайзия томонидан Халқаро алоқалар бўлим бошлиғи Ирина Ким, бўлим мутахассиси Малколм Нг ТИҚХММИ томонидан Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов, Бухоро филиал Халқаро бўлим бошлиғи А.Собиров, ГТҚ кафедра доценти Н.Икрамовлар иштирок этишди.

Икки томоннинг таълим муассасаси ҳақидаги таништирув презентациялар тақдим қилишди. Сўнгра ўзаро ҳамкорликда қилинадиган тармоқлар келишиб олинди. Жумладан, Малайзиялик ҳамкорлар ТИҚХММИ ходимлари учун бепул онлайн инглиз тили курсларини ташкил этиш, ҳамкорликда қўшма бакалавриат таълим дастурларини йўлга қўйиш, PhD талабаларини INTI университетида қисқа муддатли стажировкалар ташкил этиш бўйича музокара олиб борилди.  Маълумот учун: INTI universities & Colleges Малайзияда жойлашган бўлиб, хусусий университет ҳисобланади. 10 факультет мавжуд бўлиб, 16000 тадан ортиқ талаба таҳсил олади.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати