Психологик тренинг

27 сентябрь куни 2 - Талабалар турар жойи 3 қават фойесида талабаларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш мақсадида Тарбиячи педагог, психолог Сагдуллаева Дилором талабалар билан  «Танишув»,   «Рағбат»,  «Мен 10 йилдан сўнг», «Чокаётган кема», «Ишчанлик қобилиятини ошириш» Психологик тренинг ўтказдилар. Психологик тренингдан кўзланган мақсадлар:

-Гуруҳда ишонч ва ўзаро қўллаб қувватлаш мухитини яратиш

-  Ишончни орттириш;

-  Гуруҳда аҳиллик, бирдамликга йўналтириш;

-  Кайфиятни кўтариш;

-  мақсад олдидаги тўсиқларни олиб ташлаш(кечиролмаслик, алам , нафрат, тушкунлик).

Психологик тренингда талабалар фаол иштирок этишди ва ўзлигига керакли психологик билимларни олишди. ГТС, ҚХМ,ҚСХEТ факультети 1курс талабалари қатнашишди.

Тарбиячи- педагог, психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти

 Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов