Спектакл премъерасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим ташаббусларида белгиланганидек, “Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш” мақсадида 2019 йил 23 октябрь куни ГИМ факультети “Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” йўналиши 106-гуруҳ талабалари Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтган Қ.Норқобил қаламига мансуб “Тоғлардек баланд бўл” номли спекталь премьерасига бордилар. Асарда замон қаҳрамони образи турли хил ҳаётий тўқнашувлар орқали зиддиятларга тўлиқ ҳолда кенг очиб берилганлиги кўрдилар. Ҳали юртимиз театрлари саҳнасига олиб чиқилмаган мавзу — оғир саноат, кон-металлургия соҳасида узоқ ҳаётий тажриба ва чуқур ҳаётий билимга эга инсон тақдири тўлақонли талқин қилинган экан.
ХФХ кафедраси доценти, гурух мураббийси Н.Саидхужаева ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов