Сифатли таълим ва тарбия учун
Мутафаккир Абдулла Авлонийнинг ушбу ҳикмати бежиз эмас. “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат , ё саодат, ё фалокат масаласидир." Шунинг учун ҳам талабаларга сифатли тальлим ва тарбия бериш мақсадида интитутимизнинг “Элекртотехника ва мехатроника” кафедраси Баратов Рустам Жалилович раҳбарлигида кафедра профессор ўқитувчиларининг календар режаси асосида ўтиладиган мавзуларга тайёргарлик ҳолати ҳар ҳафта мунтазам назорат қилиб борилади. Шу билан бирга бу жараён баҳс мунозараларга бой тарзда ўтмоқда. Бугунги тақдимот қилган устозлар катта ўқитувчи Джалилов Анвар Уралович ва стажёр-ўқитувчи Мустафоқулов Алимардонлар ҳам ўзларининг маърузаларини тақдим қилди.“Сифатли ва виждонан таълим ва тарбия бериш ҳар бир педагог ходимнинг бурчи бўлмоғи керак”
“Э ва М” кафедраси ўқитувчиси А. Мустафоқулов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов