Тил - миллат кўзгуси
25-октябр куни “Гидромелиорация" факултети ёшлар иттифоқи фаоллари ҳамда 1-босқич талабалари билан биргаликда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб “Тил миллат кўзгуси” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни факултет деканининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича муовини Х.Тўйчиев очиб берди. Шундан сўнг талабалар ва ёшлар иттифоқи фаоллари тадбир учун тайёрланган бадиий қисмни томошабинларга тақдим этдилар. Тадбир кўтаринки рухда ўтказилди.
Факултет ёшлар етакчиси Н.Олимжонов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов