Ёшларни спортга жалб қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 2-ташаббуси - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш ташаббуси юзасидан 2019 - йил 27 - октябр куни “Қишлоқ хўжалигини энергия таъминоти” факултетининг 1-курс талаба-ёшлари ўртасида талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича мини-футбол бўйича “Декан кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақа ғолибига факултет в.в.б.декани А.Бердишев “декан кубоги”ни топширди. Мусобақада 6 та жамоа иштирок этди. Ушбу беллашув якунида ТЖИЧАБ-106 - гуруҳ 1-ўринни, ҚСХЕТ-101 гуруҳ 2-ўринни ҚСХЕТ-102 - гуруҳ 3-ўринни эгалладилар. Турнирни ташкил этишда “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси жамоасига миннатдорчилик билдириш ўринлидир.

 

"Электротехника ва мехатроника" кафедраси ассистенти Аброр Ботиров ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов