Галдаги кўчма машғулот

2019 - йил 22 - октябр куни ТИҚХММИ Қарши филиали “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети 1-курс 106-гуруҳ талабалари учун “Умумтехник фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ж.Сағдиев раҳбарлигида Сув хўжалиги мелиорациясига кириш фанидан кўчма амалий машғулот ташкил этилди. Машғулотни ўтишда Аму-Қашқадарё Ирригация Тизимлари Ҳавза Бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив Экспедициясида ташкил этилган лабораторияда мавжуд замонавий жиҳозлардан фойдаланилди. Мелиорация соҳасидаги бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Машғулотни олиб боришда Биокимё лабораторияси мудири ва лаборанти иштирок этди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов