Замонавий рақамли нивелирлар

XXI аср техника технология асри деб бежиз айтишмайди. Йилдан-йилга замонавий, дастурий таъминотли  техникалар ривожланиб бормоқда. Бу эса ҳар бир соҳанинг ривожига юқори натижаларни беради. Сўнги йилларда юқори аниқликдаги нивелирларнинг янги тури – электрон рақамли невилерлар ишлаб чиқилди. Бу эса шу соҳа мутахассислари учун кўплаб қулайликлар олиб келмоқда. Геодезия ва геоинформатика кафедраси катта ўқитувчиси Инамов Азиз Низамович “Замонавий рақамли нивелирлар” мавзусида Ер ресурсларини бошқариш факультети талабаларига Очиқ маъруза ўтди. Ўқитувчи талабаларга мавзуни Анаънавий нивелерлар ва хамонавий нивелерларнинг фарқлари, қулайлик ва имкониятларини тушинтириш билан бошлади:

Анъанавий нивелирлардан рақамли нивелирлар электроника билан жиҳозланганлиги ва махсус иш дастурлари билан таъминланганлиги фарқ қилади. Бу эса дала ўлчаш ишларини ва натижаларини ишлаб чиқиш жараёнларини автоматлаштириш имконини беради, жумладан:

- штрих – кодли нивелир рейкаси бўйича саноқ олишини автоматик равишда бажариши;

- ўлчаш натижаларига кўриш трубаси визир ўқининг силиндрик адилак ўқига параллел эмаслиги ҳамда ер эгрилиги ва рефраксия ҳолатлари учун тузатмаларни автоматик равишда киритиш;

- нивелир билан рейка орасидаги масофа 100 м гача бўлганда горизонтал қўйилишни  25 мм гача аниқликда автоматик ўлчаши;

- ўлчаш натижаларини автоматик равишда ички ёки ташқи ёдлаш модулига ёзиш;

- нивелирлаш елкаларини тенглиги ва нисбий баландлик ўлчаш натижасини автоматик текшириб бориш;

-  нуқталар баландлигини таблога чиқариш;

- ўлчанган маълумотларни ёзиб сақлаш учун хотира картасидан фойдаланиш;

- асбобни бошқариш жараёни қулайлиги, шунингдек ундан фойдаланишни ўзлаштириб олиш осонлиги.

Талабалар дарс давомида анаънавий нивелерлар ва хамонавий нивелерларнинг фарқлари, қулайлик ва имкониятларини билиб олишди, кейинди дарсларда эса ўзлари амалиётда қўллай бошлайдилар.

 

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти