3 - ТТЖда маънавий-маърифий тадбир
Бугун ҳафтанинг жума куни. Талаба қизларимиздан 1-4 курсларни анъанавий таълим шаклида ўқишни бошлаганларга ҳам 2 ҳафта бўлди. 16-ноябрдан узоқ вилоятлардан ўқийдиган ва ариза билан мурожаат қилган талаба қизлар 3-ТТЖга жойлаштирилган. Бу ерда талаба қизларимиз учун таълим олишлари ва яшашлари, дарс тайёрлашлари учун етарли шароитлар мавжуд. Институт ХҚК (Хотин-қизлар Кенгаши) ёрдамчиси З.Ҳафизова “Қизларжон” клуби фаолияти билан таништирди. Клуб институт талаба қизларини таълим олиб, мутахассис бўлишлари билан бирга тарбия топишларида, жамоада маънавий - маърифий камол топишларида клубнинг аҳамияти, касб-ҳунар ўрганишлари фақатгина фойда келтириши ҳақида гапириб ўтди.
ХҚК аъзоси доц.О.Рўзиқулова 1-курс талаба қизларини мотивацияга ундовчи ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, устоз-шогирд тизимида ишларни давом этириш, илмий мақолалар билан конференцияларда ўзларини фикрлари билан қатнашишга, аҳил-иноқ бўлиб яшашга ва ўқишда ўзаро кўмаклашишга чақирди. Талабаларнинг бир қисми масофадан, бир қисми анъанавий таълим олаётганлари учун телеграмм тармоғида “ЕРБ қизлари” гуруҳи ташил этилгани ва ҳар бар гуруҳдан фаол қизлар жалб этилгани, қизларга тегишли масалалар шу жойда келишиб ҳал этилиши ҳақида маълумот берди.
“Ер ресурсларини бошқариш” факультети ХҚК аъзоси доц. О.Рўзиқулова ва Институт ХҚК ёрдамчиси З. Ҳафизова, институт психологи Мухамедова Муҳайё, 3-ТТЖ тарбиячиси Хайитова Азизалар иштирокида Маънавият хонасида “Қизиқарли танишув” психологик ўйинлари ўтказилди. Талаба қизлар бир-бирига нисбатан 15-20 йилдан сўнг ўз дугоналарини қандай ҳолатда тасаввур қилсалар, шу ҳақда қизиқарли қилиб гапириб берадилар. Бу билан талаба қизлар ўз дугоналарини аввало оилада ўз бахтини топган она ва 15-20 йилдан сўнг ўз касбини устаси, ҳамда қўшимча фирма ва шахсий хўжаликка эга ҳурматли аёллар сифатида тасаввур қилишлари таҳсинга лойиқ. Албатта, “Ҳолва деган билан оғиз чучимайди”. Бу олий мақсадларга эришиш учун меҳнат қилишлари ва интилишлари керак. Тикувчилик хонасида бичиш-тикиш бўйича яратилган шароитларни ўргандилар. 3-ТТЖ тарбиячиси Азиза опаларидан янгидан ташкил этилиши режалаштирилган “Чевар қизлар” тикувчилик курси юзасидан маълумотларга эга бўлдилар. Курс 2 сменада ташкил этилиши, талабалар ўзларига қулай пайтда қўшимча касб-ҳунар ўрганишлари учун ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Хотин-қизлар бичиш-тикишни ўрганишлари ўз оиласида кўрпа-чойшабларини меҳр бериб тикишларида, рўзғордаги тикишга доир ишларини бажаришларида, кези келса, қўшимча даромад олишларида асқотади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати