Долзарб мавзудаги сухбат

   Бугун ТИҚХММИ “Б”биноси маърузалар залида СХТЭБ факультети талаба қизлари билан “Хотин-қизларга нисбатан тазийқ ва зўравонликни, зўравонликка нисбатан уларнинг муносабатларини аниқлаш” мавзусида институт психологи билан биргаликда суҳбат ва тренинглар ўтказилди.  Тадбирда аёл зоти табиатнинг нозик хилқати, деб таъриф берилиши бежиз эмаслиги, хотин-қизлар эътибор ва ҳимояга доим эҳтиёж сезиши ҳақида суҳбат қурилди. Аммо ҳаёт доим бир текисда давом этмаслиги, айрим ҳолларда хотин-қизлар турли шафқатсизликларга ҳам дуч келиши, бундай ҳолларда уларнинг ҳуқуқлари умумий ҳуқуқий мезонларга мувофиқ ҳимоя қилиш учун қонунлар жорий этилгани бежиз эмаслиги ҳақида суҳбатлашилди.Юртимизда хотин-қизларни ҳимоялаш механизмини кучайтириш мақсадида янги “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилингани айтиб ўтилди. Шу йил 3 сентябрдан кучга кирган мазкур қонун давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилгани яна бир бор таъкидланди.Тадбир давомида талаба қизларга қонуннинг мақсади хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилгани айтиб ўтилди. Суҳбат тренинг дастури билан давом этди. Тренингда “Бешафқатлик ва тажовузкорлик – баджаҳл ақл ва қўрқоқ юракнинг маҳсули” эканлиги айтиб ўтилиб “Ойнадаги аксимиз”ўйини билан давом эттирилди. Ва ўйин сўнгида иштирокчилар қалбида қандай кечинмалар ўтказганликлари муҳокама қилинди.Тренинг давомида зўравонлик турлари ҳақида маълумот берилди ва иштирокчилар ҳаётида содир бўлган вазиятлардан танлаб олиниб муҳокама қилинди. Тадбир ибратли ҳикоя билан якунланди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати