Тарихсиз келажак йўқ
,,Гидромелорация” факултети ,,СХИТ ва УФ’’ йўналиши 107-гуруҳ талабалари институт ректори проф. Ў.П.Умурзоқов томонидан тасдиқланган 17.11.2020 йилдаги талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун, белгиланган график асосида 28-ноябр кунида ,,Темурийлар музейи’’га ташриф буюришди. Гуруҳимиз ва гуруҳ мурабийи Д.Ғуломов ҳамроҳлигида тарихда буюк ном қолдирган Темурийлар сулоласи шарафига қурулган ,,Темурийлар музейи’’га экскурсия давомида биз талабалар ўзимизга жуда кўп қизиқарли ва биз билмаган малумотларни шу музейнинг йўлбошчисидан билиб олдик. Музейни айланиш вақтида талабалар ўзи қизиқган саволларига жавоблар олишди. Талабалар музейдаги барча экспонатлар билан танишиб уларнинг тарихи ҳақидаги малумотларга эга бўлишди.Талабаларни айниқса ажаблантирган нарса бизнинг ота боболаримизнинг куч қудрати шу қадар улуғвор эканлиги ва ўш даврда қурилган иншоатлар хуллас бу бизга қолдирилган меросларни биз ва биздан олдинги авлодларимизданда зиёда қилиб асраб авайлашимиз керак. Хулоса қилиб соҳибқирон тили билан айтганда, “Бизнинг куч-қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурган биноларга боқинг”.
ТИҚХММИ матбуот хизмати