Ишонч ёрлиқларига эга бўлишди

25 - январь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти бошлангич ташкилоти, «Гидромелиорация» факультети ёшлар кенгаши томонидан 2018-2019 – ўқув йили биринчи ярим йиллик давомида олиб борилган ишлар сарҳисоб тадбири қилинди.

Ушбу сарҳисоб тадбирни факультет декани А.Фатхуллаев кириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсади – ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат ҳисобланади деди. Ушбу сарҳисоб тадбирда факультет ёшлар иттифоқини ўрни ва кенгаши томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг факультет ёшлар кенгаши аъзоларига ИШОНЧ ЁРЛИҚЛАРИ факультет декани томонидан топширилди.

Кейинги сўзни факультет маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини давом эттириб, кенгаш аъзоларини ИШОНЧ ЁРЛИҚЛАРИ билан қутлади ва уларни бундан кейин ҳам фаолликка, фидойиликга, энг муҳими Ватанимиз учун ҳеч қачон меҳнат қилишда толмасликларини айтиб ўтди. Сарҳисоб тадбир сўнгида факультет ёшлар етакчиси Н.Олимжонов сўзга чиқиб, бундан кейинги режалар билан таништирди ва шундан сўнг тадбир якунланди. Якунда қилинган ишлар видеоролиги кўрсатилди.

Факультет ёшлар етакчиси Н.Олимжонов маълумоти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов