Ҳамкорлик-ютуқлар гарови
2021 йил 27 январь куни Б-ўқув биноси, “Турон банк” Акциядорлик тижорат банки ўқув хонасида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари ва иқтидорли талабалари учун “Турон банк” акционерлик тижорат банкининг “Пул муомаласи ва чакана хизмат кўрсатиш” бўлими бошлиғи Раҳимжон Махмудов томонидан тақдимот ўтказилди. Маъруза давомида банк тизимида яратилаётган янги инновацион маҳсулотлари ва уларни жорий этиш масалаларига тўхталинди. Маъруза қизғин савол-жавоблар остида ўтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати