Коррупция – тараққиётга таҳдид

 Жиддий ислоҳотлар даврига қадам қўйган Ўзбекистон учун коррупцияга қарши кураш асосий аҳамиятга эга вазифалардан бирига айланди. Чунки коррупция нафақат демократияга таҳдид, умуман ҳар қандай тараққиётга таҳдид экани маълум."Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев ташаббуси билан 2-ТТЖда ташкил этилган “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида ҳам шу ҳақда гап борди. Давра суҳбатида ГИМ факультети декани доцент Б.Норов, ИИБ ХПБ профилактик инспекторлари капитан Абдуллаев Юсуф ва катта лейтенант Темур Эгамбердиев иштирок этиб,  коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий  маданиятини юксалтириш орқали коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш кераклиги тўғрисида айтиб ўтди. Ташриф буюрган меҳмонлар томонидан талаба – ёшларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати