Мактаблар билан ҳамкорлик
29 январь куни ТИҚХММИ, “Физика ва кимё” кафедраси профессор ўқитувчилари Юнусобод туманидаги 150 мактабга хамкорлик бўйича ташриф буюришди. Кафедра доценти С.Н. Ходжибеков ва кафедра катта ўқитувчиси З.Ф. Бекназаровалар томонидан мактабнинг 11–синф ўқувчиларига физика фанидан “Қизиқарли физика” ва кимё фанидан эса “Сув хаёт манбаи”мавзусида очиқ дарс ташкил этилди. Дарслар ахборот технологиядан фойдаланиб анимацияли слайдлар ёрдамида олиб борилди. Бу ўқувчиларда табиий фанларга бўлган қизиқишини янада кўчайтирди десак муболаға бўлмайди. Дарс жараёнида ўқувчилар ўзларининг қизиққан саволлари билан мурожаат қилишди, айниқса битирувчи синфлар ОТМ бўйича, у ерда талаба ёшларга яратилган имкониятлар тўғрисида берилган саволларига ўқитувчилар томонидан тўлиғинча ҳаётий мисоллар билан жавоб олишди. Ўқувчилар томонидан шундай ҳамкорликни янада кўчайтириш, физика ва кимё фанлари тўғрисида қизиқарли машғулотлар кўпроқ ташкил этиш таклифлари берилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати