“Мен севиб ўқиган асар” давра суҳбати
Китоб ўқиган одамнинг ҳам ҳам миллатнинг келажаги бўлмайди мазмунидаги Президентимиз ўгитлари эътиборга молик. Хоҳ илмий, хоҳ публицистик, хоҳ бадиий адабиёт бўлсин, бари инсонга маърифат ёғдусини бахш этиб, ақл-идрокини чархлаши табиий. Худди шу мақсадда институтимизда ўтказиб туриладиган маънавий тадбирларнинг моҳияти беқиёс. 2021 йил 28 январь куни институтимиз 4-ТТЖдаги талабалар ўқув зали филиалида АРМ директори М.Ахмедова бошчилигида, кутубхоначилар Д. Собирова ва М. Назаровалар ташаббуси билан талаба қизлар ўртасида “Мен севиб ўқиган асар” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида ГМ, СХТЭБ, КХМ факультетларининг талаба қизлари, ТТЖ тарбиячи педагоглари А. Хайитова ва Н. Исокуловалар иштирок этишди. Давра суҳбати ёшларда китобхонлик маданиятининг ривожланишига, тафаккур шаклининг ўзгаришига ва дунёқараши кенгайишига хизмат қилиши билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тадбирлар” ташаббусининг режасига мувофиқ ташкил этилди. Давра суҳбатида СХТЭБ, ГМ факультети талаба қизларидан Абдумаликова М., Ботирова М., Садуллаева М., Абдужаббарова М., Абылкасинова А. ва бошқалар фаол иштирок этиб, ўзлари севиб ўқиган Ў. Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, “Нур борки соя бор”, “Тушда кечган умрлар”, Р. Гунтекиннинг “Чоли қуши”, Дэн Брауннинг “Утраченный символ”, “Код да Винчи” сингари бадиий асарлари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати