Навбатдаги XVIII – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжумани ўз ишини бошлади

“ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ” мавзусидаги анъанавий XVIII – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжуманининг очилишига 2019 йил 28 март куни старт берилди. Анжуманни очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар иштирок этди. Анжуманни ялпи мажлисида ёш олимлар, талаба ва магистрантлар томонидан 6 та илмий-тадқиқот ишларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Анжуман ўз иш фаолиятини 11 та шўъба бўйича дастурда белгиланган аудитория ва залларда 28-29-30 март хамда 1-апрель кунлари давом эттиради.

Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими методисти З.Темирова