Республика Олимпиадасини ўтказишга доир

Республика Олимпиадасини ўтказиш кафедранинг долзарб ва масъулиятли масалаларидан эканлигини ва ”Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” вазифаларини бажаришда бу масалага кенг эътибор берилаётганлигини инобатга олиб, “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси 2019 йил 28 март куни бўлиб ўтган “Касбий педагогика” фани бўйича 1-босқич олимпиада натижаларини маълум қилди. 1 - босқич олимпиадасида институтнинг Касб таълими (Сув хўжалиги ва мелиорация; Ер тузиш ва ер кадастри, Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш, Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш) бакалавриат йўналишларидан 9  нафар талабалари иштирок этишди. Республика Олимпиадасини юқори савияда “Низом” талаблари асосида ўтказиш талаб даражасида амалга оширилди. “Касбий педагогика фанидан олимпиада 1-босқич натижаларига асосан Касб таълими (Қишлоқ хўжалигини механизациялатириш) бакалавриат таълим йўналиши 3-курс 9-гуруҳ талабаси Асилова Зиёда Ахрор қизи 312 балл натижа билан биринчи, Касб таълими (Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш) бакалавриат йўналиши 2 курс 4-гуруҳ талабаси Миразамов Дилмурод 290 балл натижа билан 2-ўринни, Касб таълими (Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш) бакалавриат йўналиши 2 курс 12-гуруҳ талабаси Ғузоров Иброхим 274 балл билан 3-ўринни эгаллади.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов