Долзарб ва муҳим семинар
Жорий йилнинг 27-март куни ТИҚХММИ Қарши филиали “Қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш” факултети ГТИ ва НСФ таълим йўналиши 2-босқич талабаларига таянч институтимизнинг “Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструксиялари” кафедраси доценти, техника фанлари фалсафа доктори (ПҲД) Қаҳҳоров Ўктам Абдурахимович томонидан “Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар” фанининг мақсади, вазифалари, лаборатория ишлари ва курс ишини бажариш тартиб қоидалари бўйича семинар ўтказилди.
Ушбу семинар давомида ҳозирги кундаги долзарб ва қизиқарли мавзу бўлган Республикамиздаги грунт тўғонлар танасида грунтларнинг механик, физик ва кимёвий хоссалари, кучланиш-деформатсия ҳолатлари бўйича маълумотлар берилди.
“Умумтехик фанлар” кафедраси ассистенти А.Ш.Суюнов ахбороти
ТИҚХММИ Матбуот хизмати