Уч шарнирли арка ҳисоби
Очиқ дарслар ўз мазмун-моҳияти ва долзарб мавзудалиги билан катта аҳамият касб этиши шарт. 2019 й. 25 апрель куни ТИҚХММИ нинг “Назарий ва қурилиш механикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Б.Х.Уринов “Қурилиш механикаси. Иншоотлар зилзилабардошлиги” фанидан “Уч шарнирли арка ҳисоби” мавзусида очиқ маъруза ўтказди. Ушбу маъруза дарси “Гидротехника қурилиши” факультети “Гидротехника қурилиши” йўналиши 2-курс 6-,7- гуруҳларида ташкил этилди. Очиқ дарсда институт кафедралари профессор-ўқитувчиларидан ташқари СамДАҚИдан М.Ходжабеков, ЎзФА Механика ва ИСМ институтидан Ф.Адиловлар ҳам иштирок этишди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов