Механизациялаш муаммоларининг амалий ечимини излаш
Жорий йилнинг 28 апрель куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети профессорлари М.Шоумарова, Т.Абдиллаев ҳамда факультет етакчиси Р.Йигиталиева бошчилигида Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “ECO FLORA OLAMI” оилавий корхона фаолияти билан танишув бўлиб ўтди. Ушбу корхонада иссиқхона, вермиферма, чорвачилик ва паррандачилик мажмуаси каби қишлоқ хўжалиги объектлари жойлашган. Корхона раҳбари Равшан Расулов АҚШда фаолият юритиб келиб, ҳозирда қишлоқ хўжалигига тегишли янги технологияларни Ўзбекистонга олиб кириб ривожлантириш билан шуғулланиб келмоқда. Жумладан, Калифорния чувалчанглари ёрдамида табиий биогумус олиш ва картошкани махсус қоплар ичида етиштириш.
Чувалчанглар ёрдамида биогумус олиш технологияси ҳозирда ривожланиб бораётган соҳалардан ҳисобланади. Бизга маълумки, Вермифермалар фойдали ва яхши даромад келтирадиган бизнесдан биттасига айланмоқда. Сабаби, олинадиган тайёр маҳсулот табиий ва қўллаш учун қулай кўринишда бўлади. Равшан Расулов томонидан калифорния чувалчангларини парвариш қилиш тўғрисида маълумотлар берилди. Уларни озиқлантириш, махсус иқлим яратиш, тайёр маҳсулотни йиғиб олиш ва бошқа жараёнлар ҳақида сўз борди. Суҳбат жараёнида профессорларимиз корхонада Вермиферманинг ишларини механизациялаш бўйича фикрлар билдиришди ва албатта институт ва корхонанинг келажакдаги ҳамкорлиги бўйича таклифлар маъқулланди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети етакчиси Р.Йигиталиева ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати