Битирув малакавий иши ва магистрлик диссертация ҳимоялари ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилди

“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедрасига қарашли 5430200 - “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг битирув малакавий ишларини ҳимоясини ва кафедрага тегишли 5А430201 - “Агросаноат мажмуи электротехник ускуналари ва электр таъминоти” мутахассислиги магистрантларининг магистрлик диссертация ҳимоясини “Ўзбекэнерго” АЖ илмий техник маркази МЧЖ да бевосита илмий марказ ходимлари иштирокида ўтказилди. Ҳимоя натижаларига кўра, барча магистрантлар Турсунбоева Азиза, Турсунов Аббос, Хушвақтов Муҳиддин, Назиров Сардор аъло баҳога лойиқ деб топилди. “Ўзбекэнерго” АЖ илмий техник маркази МЧЖ директори профессор Х. Муратов магистрантлардан Турсунбоева Азиза ва Турсунов Аббосларни иш фаолиятларини марказда давом эттиришлари учун таклиф билдирди. “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси мудири доцент А. Бердишев магистрантларни ўқиш давомидаги фаолияти ва магистрлик диссертация иши натижаларини инобатга олган ҳолда, Назиров Сардорга илмий ишини давом эттириш учун таянч доктарантурага тавсия берди.

“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси мудири доцент А.С. Бердишев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов