«Ёшлар куни» муносабати билан
2-талабалар турар жойи манавият хонасида 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Песпублика Ички ишлар вазирлиги маданият саройи ансамбилининг хонандаси Шукуруллаев Нурали билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. У ўз фаолияти борасида сўз юритиб, эришган ютуқларини қайд этиш асносида ўз ижод мундарижасидан ўрин олган қошиқларидан жонли тарзда куйлаб берди. Нурали Шукурулаев инсоннинг ҳаётдаги ютуқларига боис ота-она ўгити, устозларнинг йўл – йўриқ ва маслаҳатлари, ҳалол яшаш ҳамда касбини севиш эканини алоҳида таъкидлади.
Унинг талабаларга жонли тарзда ҳиндча, анъанавий мақом, эстрада йўналишидаги қўшиқларидан гитара журлигида куйлаб бергани жуда маъқул келди. Талабалар озлиги қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Учрашув жуда мазмунли бўлди. Айтиш мумкинки, талабалар учун бу ижодий учрашув янги режалар, янги мақсадлар қабул қилиш учун илҳомбахш туртки бўлгани сир эмас. Тадбирда ГТС чисмачилик кафедраси ассистенти Адхамжон Ўришев, ҚСХEТ, ГТС, ГИМ талабалари фаол қатнашишди.
Тарбиячи - педагог, психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов