Савоб – саҳоватли жавоб
Икки тушунча одамзотнинг тириклигига мезон. Бири таом бўлса, иккинчиси калом. Бўш қоп тик турмайди. Инсон қаддини тик ва қадрини баланд тутиши учун ҳар иккаласига ҳам эътиборли бўлади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда “Баданнинг қуввати таом билан, руҳнинг қуввати калом билан”, - дея бежиз айтилмаган. Саховатпешалик ва мурувватлилик азалий ва абадий қадриятларимизнинг мезони бўлиб келгани рост. Халқ учун мактаб ва мадрасалар, нашриёт ва босмахоналар, кўприк ва сув омборлари қуришга бош-қош бўлган инсонлар юртимиз тарихида кам бўлган эмас. Шунинг учун ҳам саховатли инсон эл-юрт учун доим қадрдон бўлган. Улар умрининг мазмуни ҳам аслида, шунда. Бу улуғ ва унутилмас ҳақиқат экани аён.
Айни дамларда, давр талаби ва тақозоси шундаки, олий таълим тизими билан ишлаб чиқариш соҳаларининг ўзаро боғлиқлигини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий термин билан айтганда, уларнинг ўзаро интеграцияси муҳим масаладир.
Бугун, 2018 йил 27 октябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг талабалар ошхонасида Қарши магистрал каналлар бошқармаси ҳомийлигида таълим олаётган талабалар учун ош дастурхони ташкил этилди.
2014-2018 йиллар давомида ушбу ташкилот томонидан “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш“ кафедрасининг „Гидромашиналар“ лабораториясида талабалар тажриба машғулотларида фойдаланишлари учун:
- “Қарши насос станциялари каскади“нинг намойиш схемаси йирик планда ўрнатилди.
- КМК НС-2 да ўрнатилган ОПВ11-260 русумли насоснинг ҳаракатдаги нусхаси совға қилинди.
Тадбирда Қарши магистрал каналлар бошқармаси бошлиғи Қурбонов Илҳом Узоқович қатнашиб, талабаларни бошқарма фаолияти билан таништирди ва уларга шарафли касб эгаси бўлиб етишишларида улкан зафарлар тилади.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов