Кўчма машғулотлар манзараси

2019 - йил 21 - октябр куни ТИҚХММИ Қарши филиали “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети 1-курс 114-гуруҳ талабалари учун “Умумтехник фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ж.Сағдиев раҳбарлигида Гидротехникага кириш фанидан кўчма амалий машғулот ташкил этилди.

Машгъулотни ўтишда Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидаги мавжуд замонавий жиҳозлардан фойдаланилди. Гидротехник иншоотларни ҳақидаги умумий маълумотлар ўрганилди. Машғулотни олиб боришда Сув ресурслари ва Гидрометрия Сектори раҳбари Каримов А. иштирок этди.

2019 - йил 23 - октябр куни ТИҚХММИ Қарши филиали “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети 1-курс 115-гуруҳ талабалари учун “Умумтехник фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ж.Сағдиев раҳбарлигида Гидротехникага кириш фанидан кўчма амалий машғулот ташкил этилди.

Машғулотни ўтишда Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидаги ТИҚХММИ Қарши филиалининг ўқув лабораториясида олиб борилди ва мавжуд замонавий жиҳозлардан фойдаланилди. Гидротехник иншоотларни ҳақидаги умумий маълумотлар ўрганилди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов