Зиёрат завқи
ГИМ факультети ҲФХ йўналиши 309 гуруҳ талабалали гуруҳ мураббийи З. Мирхасилова раҳбарлигида 27.10. 2019 й Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларини зиёрат қилиб келишди. Талабалар шаҳар ичкарисида ва ташқарисида жойлашган Бибихоним Жоме масжиди, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек мадрасаси, расадхонаси каби кўплаб меъморий обидалар билан танишдилар.
Улар ислом дунёсига машҳур бўлган улуғ олим Имом ал-Бухорий дафн этилган жой Челак туманидаги Хартанг қишлоғига бориб зиёратда бўлишди. Талабалар, Самарқанд шаҳридан жудда катта таассуротлар олган ҳолда қайтишди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов