25 октябрь куни «Деформацияланувчан қаттиқ жисмлар механикаси» бўйича Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди
Республикамиз Президентининг Фанлар Академияси ходимлари билан 2018 - йилнинг ўзида ўтказган учрашувлари, республикамиз фанига, республикамиз олимларига, жумладан, механика фанига берилаётган юксак эътибордир. Ушбу учрашувларда барча олимларимиз олдига, шунингдек, механик олимларимиз олдига ҳам улкан вазифалар қўйилди. Бу вазифаларнинг энг муҳими - механик олимлар ҳам, республикамиз фани, иқтисодиётини ривожланишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиши лозимлигидир.
2018 - йил 25 - октябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 - йил 6 - мартдаги 178-Ф-сонли Фармойишига асосан “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академикларининг ташаббуси ва масъуллигида 2018 - йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий - техникавий анжуманлар режаси”га асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Деформацияланувчан қаттиқ жисмлар механикаси” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани институтимизда ташкил этилди.
“Механика” энг қадимий фанлардан бўлиб, Архимед, Пифагор, Галилей, Абу Райҳон Беруний, Ал – Хоразмий, Ал – Фарғоний, Мирзо – Улуғбек даврларидан бери ривожланиб келмоқда. Ҳеч қандай соҳа йўқки, механика фанига эҳтиёжи бўлмаган. Ҳозирги фан ва техниканинг шиддатли ривожланаётган даврида, ўта янги техника ва технологиялар яратилаётган замонда, механика фанининг мавқеи ва роли янада юксалмоқда.
Анжуманда 7 та шўбада механиканинг турли йўналишлари бўйича фундаментал ва амалий аҳамиятга эга бўлган 170 дан ортиқ маърузалар тингланиб, 4 нафар академик, 50 га яқин фан докторлари ва 40 дан ортиқ фан номзодлари ўз докладлари билан қатнашишди. Қолган конференция қатнашчиларини ёш илмий ходимлар ташкил қилди. Шу жумладан, 1 та маъруза АҚШ давлатида фаолият юритаётган ватандошимиз проф. Д. Азимов томонидан қилинган бўлиб, яна 1 та қўшма маъруза Исроил ва ТИҚХММИ ходимлари томонидан, 4 та маъруза Россия профессорлари томонидан, 5 та маъруза Қозоғистон Республикаси профессорлари ва Украина давлати профессори томонидан 1 та маъруза қилинди.
Конференция якунлари бўйича шўба раислари ва етакчи олимлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, механиканинг соҳалари бўйича бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди ва келгусидаги соҳанинг бажариладиган фундаментал ва амалий йўналишдаги ишларнинг устувор вазифалари белгилаб олинди.
Давра суҳбатида қатнашган олимлар бугунги конференцияни асосий натижалари - барча механика соҳаси бўйича фаолият юритаётган олимларни бирлаштирганлигини, олимлар томонидан олиб борилаётган тадқиқотларни барчага таништирилишига, ўсиб келаётган ёш авлод билан устоз-шогирд асосида ўзаро бирга ишлаш учу асос яратди деб таъкидланди. Давра суҳбатида қатнашган барча домлалар олимлар томонидан олиб борилаётган ишларнинг кўп қисми амалиётда узоқлиги ҳақида гапирилиб, келгусида бажариладиган ишларимизни Республикамизда долзарб бўлиб турган масалаларни ечишга қаратилиб, иқтисодиётимизни ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак деб таъкидлашди.
Шунингдек, Самарқанд давлат университети профессори Б.Хўжаёров ҳар 2 йилда шундай конференцияни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялашмуҳандислари институти базасида ўтказиб, қилган ишларимизни сарҳисоб қилиб туриш кераклиги, механик олимлар ўртасида ўзаро алоқани мустаҳкамлаш учун математикларга ўхшаб “Механиклар” жамияти тузиш билан ҳар 2 йилда “Механика” бўйича съездлар ўтказилишини мақсадга мувофиқлиги тўғрисида фикр билдирди. Асосий муаммолардан яна бири шуки, талабаларни “Механика” фанларидан билимлари анча сусайганлиги, шунинг учун улар мутахассислик фанларини яхши ўзлаштириша олмаётганликларини, иш жойларига борганда уларни мустақил фикр юритишлари анча паст бўлганлиги учун иш жойларида яхши ишни уддалаб кета олишмаётганлигини, бунинг сабаби “Механика”га ажратилган соатларни камайиб кетганли ва баъзи ёш ўқитувчиларимизни савияси паст бўлаётганлигини ҳамда малака оширишни фанлар бўйича ташкил қилиб, ёш ўқитувчиларимизни кўп нарсага ўргатиш кераклиги айтилди. Шу билан бирга талабаларимизга қуруқ формулаларни ёд олишни ўргатиш билан чекланмасдан уларга механика масалаларини ечишда мустақил фикрлашни ўргатишимиз кераклиги, “Механиклар” жамиятини тузишда асосий мақсадлардан бири, фан бўйича дастурларни замон талабига мослаб, талабаларни фан бўйича салоҳиятини кўтариш зарурлиги фикрини билдирди. Албатта бу конференцияда эътироф қилинган энг яхши натижаларни нуфузли журналларда чоп қилишга қарорлар қабул қилиб, муаллифларимизни рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш лозим.
Яна бир асосий масала ёшлардан сифатли фан номзодлари ва фан докторларини тайёрлашга катта эътибор беришимиз керак, чунки механика фани бўйича фан докторларини ёши 2 йил олдин 69 ёш эди. Ҳозир сал пасайган. Мана қабул шаффоф бўлаяпти, 2 йилдан бери шуларни ичида иқтидорли ёшларни топиб улар билан ишлашимиз керак. Кўпчилик ўйлайдики “Мавзу бериб кўйсангиз ўларини ўзи илмий ишларини бажаради” деб, йўқ ундай эмас, ҳозирги кунда кадрлар тайёрлаш учун ёшлар билан бирга ишлаш керак. Шунда биз ўзимизни ўрнимизга салоҳиятли ёшларни қолдира оламиз. Бу масалалар билан ҳам “Механика” жамияти вазирликлар билан биргаликда шуғулланиши керак бўлади – дейди Тошкент давлат техника университети профессори К.Каримов.
Айниқса, диссертация ишларини бажарганда ҳозирги давлатимизни талабида келиб чиқиб иқтисодни ривожлантиришга қаратилган мавзу бўйича иш олиб бориш керак. Чунки диссертация ҳимоя қилингандан кейин чанг босиб кутубхона ва шкафларда қолиб кетмаслиги керак деган фикрлар ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти лаборатория мудири, ф-м.ф.д., профессор К.Султанов.
Давра суҳбатида иштирок этган Урал давлат темир йўллари университети (Екатеринбург шаҳри, Россия) профессори, т.ф.д. Х.Туранов томонидан Ўзбекистон учун хизмат қилган улуғ устозларни хотирасини абадийлаштириш тўғрисида ҳам ўйлаш кераклиги, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, собиқ Иттифоқ меҳнат қахрамони, Москва давлат университети кафедра мудири Х.А.Рахматулин республикамиз учун 10 лаб фан докторларини ва 50 га яқин фан номзодларини тайёрлаганлиги, лекин бу кишини номи республикамизнинг ҳеч қаерида йўқлиги айтиб, у кишининг хотирасига бағишлаб конференциялар ўтказиш, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбариятларидан номларини абадийлаштиришни сўрасак катта иш бўларди дейди. Ҳудди шу кишидек академик Т.Ж.Жураевни, академик Х.Х.Усманходжаевни, академик Д.Ф.Файзуллаев ва бошқа академик - олимларимизни ҳам эслаб туриш республикамиз механикларининг олдида турган ҳам қарз ва фарз масалалалардан биридир.
Ҳозирги вақтда республикамизда жуда ечилиш керак бўлган масалалар турганига қарамасдан бизлар кўпроқ ҳамкорларни четдан қидирамиз. Мен ҳам бугунги конференция бизнинг институмиз шуғилланадиган муаммоларнинг аксариятини механиклар билан бирга ечиш имкониятимиз борлигини кўрдим. Демак, ўзаро ҳамкорликни кучайтирсак янада ижобий натижаларга эришишимиз мумкинлигини яққол кўрдим. Рогун ГЭСи экспертизаси бўйича ишлаганимизда бизга механик муаммолар бўйича маслаҳат берадиган мутахассисни топишга жуда қийналдик, агарда биргаликда иш олиб борганимизда бу муаммони ечиш учун мутахассисни республикамиздан топишимиз мумкин эди. Шунинг учун, ўзаро ҳамкорликда ишлашни кучайтирайлик деган фикрлар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари инстиути профессори, т.ф.д. А.Салохиддинов.
Бўлиб ўтган конференция ва унинг якуни бўйича ташкил этилган давра суҳбати жуда юқори даражада бўлиб ўтди. Буни ташкил қилишда иштирок этганларга ва ташкилий ишларни ўз зиммасига олган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбариятига, айниқса институт ректори проф. Ў.П.Умурзаковга барча давра суҳбати қатнашчилари ўз миннатдорчиликларини билдиришиб, институтнинг бундан ҳам равнақ топиб, Республикамиздагина эмас, балки Марказий Осиёда ҳам ўз ўрнига эга бўлишига тилаклар билдиришди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов