Қалбга йўл таълим-тарбия орқали
Нима ҳақда кимларга гапира олиш ҳам санъат. Ёш авлодни илмга чанқоқ ва билимга ташна, фидойи қилиб ўстириш учун биз уларга қанот бўлишимиз керак. Илм – фаннинг қиймати ва аҳамиятини ёшлар онгига сингдиришнинг хосияти катта. Худди шу мақсадда ўтказилган ушбу тадбир ҳам ниҳоятда муҳимдир.
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў. Халиқназаров 324-умумий ўрта таълим мактабининг 9-10-11-синф ўқувчилари билан “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди. Очиқ мулоқот давомида Ў. Халиқназаров Институтнинг тарихи, ҳозирги фаолияти, факультет ва йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Шундан кейин ўқувчи ёшларнинг қизиққан саволларига тўлиқ жавоб берди.
Очиқ мулоқот якунида Ў. Халиқназаров бир қанча ўқувчиларга жумладан, 11б-синфнинг энг яхши она тили ўқувчиси Тўлаганов Асқарга олий таълимга кириш учун “Она тилидан саволлар тўплами” китобини, яна шу синф ўқувчиси энг яхши китобхони, Ёшлар иттифоқи етакчиси Ганибаева Навруза Шавкат қизига Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидан битиклар” китобини, 10а–синфнинг энг яхши кимё ўқувчисига олий таълимга кириш учун “Кимёдан масалалар тўплами” китобини, 9е–синфнинг энг яхши физика ўқувчисига Академик лицейларга кириш учун “Физика” китобларини совға қилди.
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов