“Талант шоу” дастури
Жорий йилнинг 28-ноябр куни соат 20-30 да 4-сонли ТТЖнинг 3-қаватида “Талабалик-олтин даврим” деб номланган ҳафталик дастурнинг навбатдаги сони “Талант шоу” деб номланган дастурда 4- курс талабалари С. Дустчанов ва Ш. Қорахоновлар бошчилигида қизиқарли кўринишлар намойиш этилди. Бунда 1-курс талаба йигитларидан иборат “Лидер” лар жамоаси жуда фаол иштирок этиб ўзларининг қизиқарли ва ҳажвий кўринишлари билан барчани кўнглидан ўрин эгаллади. Бу жамоа иштирокчилари Ганийев. Н, Расулжонов. А, Юсупов. С, Ҳасанов. Э, Аллабердийев. С, Шариёров. Б лар иштирок этишди. “Талабалик-олтин даврим” деб номланган ҳафталик дастур ташкилотчилари - Н. Камолов, Ш. Қорахонов, У. Қобиловларга ўз миннатдорчилик билдирилди.
4-сонли ТТЖ талабаларининг ташаббусига биноан “Талабалик-олтин даврим” мавзусига бағишланган ҳафталик дастурлари
№ |
Ҳафта кунлари |
Ўтказиладиган тадбирлар |
Ўтказиладиган вақти |
1 |
Душанба |
“Китобхонлик танлови” |
Соат 19-30 да |
2 |
Сешанба |
“Маънавий ҳордиқ” (кино ва концерт дастурлари ўтказилади) Кутилган ва кутилмаган жараёнлар, меҳмонлар кутилмоқда. |
Соат 1930 да |
3 |
Чоршанба |
Талабалар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилади. |
Соат 19-30 да |
4 |
Пайшанба |
Талабалар орасидан талабларга биноан “Талант шоу” |
Соат 19-30 да |
5 |
Жума |
Оммавий “Тозалик куни” |
Соат 16-30 дан 18-00 гача |
6 |
Шанба |
Оммавий қизиқарли “Спорт мусобақалари” |
Соат 19-30 да |
7 |
Якшанба |
“Футбол”, “Валейбол”, “Баскетбол” |
Соат 14-00 дан 15-00гача |
4-ТТЖ тарбиячи педагоги А.Хаитова ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов