Сайлов - демократия кўзгуси

Жорий йилнинг 28-ноябр куни соат 19-00 да 4-сонли ТТЖ маънавият хонасида “Сайлов-демократия кўзгуси” мавзусида тарғибот дастури амалга оширилди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети "Бизнес ҳуқуқи" кафедраси ўқитувчилари М. Таджибаева, А. Жумагулов, Д. Эшановалар талаба ёшларга сайловга оид ҳуқуқий билимлар, сиёсий-ҳуқуқ ва эркинликлар, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат ўрнатиш усули, сайловларнинг ўрни ҳақида батафсил маълумот бердилар. Бу қизиқарли давра суҳбатида талабалар ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

4-ТТЖ тарбиячи педагоги А.Хаитова ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов