“Ватан химоячилари” куни муносабати билан 2-ТТЖда мехнат фахрийси билан учрашув

Институтимизнинг 2-ТТЖ да 14 январ - “Ватан химоячилари” куни муносабати билан 2-ТТЖ тарбиячиси, психолог Сагдуллаева Дилором захирадаги милиция маёри, Республика маьнавият тарғибот марказининг маьрузачиси, хуқуқшунос, сиёсатчи Амриев Али Хусановични таклиф қилдилар.  Али Хусанович ўз хаётини, Ички Ишлар органларида олиб борган. Иш фаолияти ва харбий хизматда бўлган қизиқ  воқеаларни талабаларга улашди. Жиноятчилар ва жиноятчиларни ушлаган даврдаги қийинчиликлар, олинган тан жарохатлари хақида гапириб бердилар. Фахрий мехмон ҳозирги кунда ёшларга берилаётган имкониятлар ва буни қадрига етиб, ўз устида ишлашларини, хар бир дақиқани қадрига етиб яшаб, ибратли таълим олиб бориш,  виждонан ўз устида ишлаш кераклигини такидлаб ўтдилар.

ТТЖ да истиқомад қиладиган талабалар учун бу давра сухбати жуда қизиқарли ва мазмунли бўлди. Институтимизнинг ГИМ, ГТҚ ва ҚСХЕА факультетлари талабалари билан бирга ўтказилган бу давра сухбатида таасуротларга бой бўлди.

ГИМ факультети ёшлар етакчиси Исматов Рашидхон.