Ибратли, ижодкор инсонлар билан

Институтимизда “Ибратли ижодкор инсонлар” рукнида иқтидорли шоира, “ПАРКЕНТСУВҚУРИЛИШ” МЧЖ матбуот котиби Малика Салимова билан “Шеърият – маърифатга мададкор” деб номланган мавзусида ижодий мулоқот ва “Меҳр истаб”, “Учинчи дунё”  китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Институт матбуот котиби, устоз Раҳимбой Жуманиёзов модераторлик қилди.

Ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган Муҳтарам Президентимиз томонидан кўтарилган бешта муҳим ташаббуснинг биринчи ва тўртинчи бўлимлари билан чамбарчас ҳолатда бўлган ушбу тадбирда “ПАРКЕНТСУВҚУРИЛИШ” МЧЖ марказий аппарати раҳбари Олломурод Исақулов, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши Сергели тумани бўлими раҳбари, иқтидорли ижодкор Бобомурод Нур ҳамда институтнинг “ГМ” факультети декани Алишер Фатҳуллаевлар иштирок этишди. Тадбир жараёнида шоира томонидан ўқилган ватан, она, севги-муҳаббат мавзуидаги шеърлар институт талабалари томонидан жудаям қизғин кутиб олинди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган таниқли ижодкор Бобомурод Нур ҳам ўз ижодий асарларини талабалари эътиборига ҳавола этди. Унинг айниқса, талабалик ҳаёти билан боғлиқ “Армон муҳаббат” номли шеъри талабалар томонидан гулдурос қарсаклар билан қарши олинди. Тадбир сўнгида ижодкорлар ва талабалар ўртасида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Ушбу жараёнда “ГМ” факультети талабалари жудаям фаоллик кўрсатишди. Моҳир, топқир талабалар ижодкорлар томонидан муаллифлик китоблари билан тақдирланди. Ушбу ижодий кеча қатнашчилар қалбида мангуга муҳрланди.

“ГИМ” факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов