Юқори поғонага қадам
Янги довонларни забт этиш инсоннинг иродаси, интилиши, изланувчанлиги, энг муҳими, ғайрат ва шижоатига боғлиқ. Шундагина поғонама поғона ўрлаш, юксак мартабалар насиб этади кишига. "Магистратура" бўлимининг 1-босқич магистранти Ҳилола Аманқулова ҳақида худди шу фикрларни айтиш мумкин. У Зулфия номидаги Давлат мукофотига қуйилган номзодлардан бири эди. Тумандан шаҳар босқичига ўтди. Ундаги ғайрат ва интилиш эндиликда Республика боқичига чиқиб барчамизнинг қувончимизга сабаб бўлганини эътироф этиш ғоят мароқлидир. Танловда биринчи ўринни эгаллаб Республика кўрик танловига дадил қадам ташлаган Ҳилолага ушбу юқори поғонада ҳам омад ва муваффақият насиб бўлишини тилаб қоламиз.
Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси З.Хафизова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов