Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаб

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти, Мустақиллик асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаб "Сув хўжалиги ташкил этиш ва бошқариш" факултети Ёшлар Иттифоқининг бир Гуруҳ фаол Талабалари ташаббуси билан биринчи президентимиз номидаги музейга ташриф буюрдик. Айнан шу ташриф давомида факултетимиз биринчи курс талабалари ҳам иштирок этишди, албатта бундай хотира кунларида улар номига қад ростлаган ҳайкал, ҳамда музейларга ташриф буюришимиз ҳар биримизнинг бурчумиздир.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда тубдан янгиланишлар, кескин ўзгаришлар, чуқур ўйланган ислоҳатлар амалга оширилмоқда буларнинг барчаси албатта авалламбор халқ манфаати учун шу ўринда битта нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки 29 йил олдин манашу кунларга етишишимизни олдиндан кўра билган ҳамда шахдам қадамлар билан олдинга қадам ташлаган инсон айнан Ислом Абдуғаниевич бўлган. У инсон Бизга билдириб кетган Улкан ишончини албатта биз Ёшлар оқлаймиз.

“Сув хўжалиги ташкил этиш ва бошқариш” факултети Ёшлар етакчиси Ҳайитбой Искандаров
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов