Шифокорлар маслаҳати
Жорий йилнинг 29-январ куни 4-сонли талабалар турар жойининг маънавият хонасида талабалар билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Тиббий бўлим”и шифокорлари т.ф.н. Халиева Лиля, бош шифокор Б. Эрназаров, бўлим ҳамшираси Х. Ҳайитовалар билан ҳамкорликда ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини О. Ҳабибуллаев, тарбиячи-педагог А. Ҳаитова, талабалар кенгаши сардори У. Қобиловлар билан ҳамкорликда “Корона вирус” ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида вирусни юқиш йўллари, клиник белгилари, олдини олиш чоралари бўйича маъруза ўқилди. Талабалар ўзини қизиқтирган саволларни бериб, қониқарли жавоб олишди. Тиббий бўлим шифокорларига ўз вақтларини аямасдан ташриф буюрганлари учун институт раҳбарияти ва талабалар номидан миннатдорчилик билдирилди.
4-ТТЖ тарбиячи педагоги А.Хаитова ахбороти
Институт Матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов