Талабалар турар жойидаги тадбир

Мурожаатнома халқ хўжалигининг барча жабҳаларига дахлдор бўлган муаммоларни ечиш учун қандай йўл тутиш зарурлиги юзасидан қимматли кўрсатма ҳамдир. Унда халқ фаровонлиги ва Ватаннинг ривожи учун нималарга кўпроқ эътибор қилиш зарурлиги рўйи рост ифода этилган.  Илм - маърифат ва рақамли иқтисодиётсиз жамиятнинг тараққиётини тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам Президентимиз йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” деб бежиз номлашни таклиф этмадилар.

Шу муносабат  билан ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси профессор ўқитувчилари  томонидан 2 ТТЖда  яшовчи талабалар билан  давра суҳбати ўтказилди. Профессор ўқитувчилар талабаларга бугунги ташлаётган қадамлари эртага уларнинг ким бўлиб чиқишлари ва келажакдаги ҳаётларига боғлиқлигини уқтиришди. Устоз шогирдлик анъанаси устозларнинг фақат таълим бериши билангина эмас, балки шогирдларнинг камолоти борасида қайғуриш ҳамдир. Бундай учрашувлар талаба ва устозлар орасидаги меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга, айни пайтда уларда юрт қисматига дахлдорлик туйғусининг ошишига ҳам хизмат қилади. 

 “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Б.Муқимов ахбороти

Институт матбуот хизмати Р.Жуманиёзов