Президент Мурожатномаси хаётимиз йўл харитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномаси 2-ТТЖ да талабаларга  ўргатилмоқда. Жорий йилнинг 30 январь куни Ер ресурсларини бошқариш факультети 1-талабалар турар жойида Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.Ботиров, “Электротехника ва мехатроника” кафедраси доценти А.Денмуҳаммадиев ва ассистентлар А.Мустафоқулов, А.Пардаев ва Қ.Чутбоевлар талаба ёшларга президент мурожаати бўйича тушунтириш ишларини олиб борди. Талабаларга Президентимизнинг олий мажлисга мурожатномаси юзасидан давра суҳбати ўтказишди. Талабалар мурожатномани асосий жихатларини ўзларининг ҳаёт йўлларига йўл харита қилиш истагини билдиришди.

“Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети Ёшлар билан ишлаш  бўйича декан ўринбосари А.Ботиров ахбороти