Рақамли технологиялар келгусимиз режаси

Ҳаёт шиддатли равишда ривожланаётган бир вақтда рақамли иқтисодиёт, IT технологиялар айниқса бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимларидан кенг фойдаланиш каби соҳалар бугунги кунда катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Айниқса соҳа бўйича илм-фанни ривожлантиришда рақамли технологияларни жорий этиш энг устувор вазифалардан бири десак муболаға бўлмайди.

 

Ушбу устувор вазифлардан келиб чиққан холда 2021 йил 29 январ соат 11-00 да ТИҚХММИнинг ЭкоГАТ маркази ҳузурида ташкил этилган “Табиий ресурсларни барқарор бошқаришда рақамли технологиялар кластери” имкониятидан фойдаланиш бўйича модератор проф.А.Пулатов томонидан ўтказилган cеминар-тренингда институтдаги кафедра мудирлари хамда профессор ўқитувчилар қатнашишди.

 

Cеминар-тренинг қизиқарли хамда савол-жавобга бой рухда ўтди. Келгусида кластердан фойдаланган холда соҳа  фаолияти ривожлантириш хамда магистр, докторант хамда IT мутахассисларини ўқитиш бўйича келишиб олинди. Шу билан бир қаторда семинар-тренингда кластер фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда келгусидаги режалари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.