Ўзбекистонда “Ростсельмаш кунлари”

Маълумки, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникалари заводида “Ростсельмаш” компаниясининг қишлоқ хўжалиги техникаларини хам ишлаб чиқариш линияси йўлга қўйилган. Жорий йил 29-апрел куни институт ва компания ўртасида тузилган хамкорлик меморандуми доирасида Қишлоқ хўжалиги механизациялаштириш факултетининг профессор-ўқитувчилари Россиянинг Ўзбекистондаги хамкори “РОСТСЕЛЬМАШ” корхонасининг Ўзбекистондаги кунлари тадбирида иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан мутахассислар, аграр соҳа кластерлари ва фермер хўжаликлари рахбарлари иштирок этишди. Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган қишлоқ хўжалик техникалари тақдимоти ўтказилди.

Йиғилишда корхонанинг бир қанча ходимлари сўзга чиқиб, Vektor 410 комбайни, DON 680 M озуқа йиғувчи комбайни, RSM 2375 русумли тракторларининг техник кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар берилди. Бундан ташқари юқорида келтирилган техникаларнинг бази деталларининг заводда маҳалийлаштирилгани алоҳида таъкидланди. Техникаларни эргономик хусусиятлари ва бошқаришда қулайликлари мутахассислар томонидан тушунтирилди.   

Техникаларга сервис хизмати кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлари учун “РОСТСЕЛЬМАШ” томонидан ажратилган маблағлар тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир давомида “Ростсельмаш” компаниясининг тижорат ишлари бўйича директори Швейцов Алексей Николаевич билан факультет декани учрашувида факультет талабаларининг мазкур заводда амалиётлар ўтиши бўйича келишиб олинди.