Илмий мақолаларнинг миллий иқтибос индекси

2021 йил 29 апрель куни “Олий ва ўрта махсус таълим” вазирлиги тизими тассаруфидаги олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда “Perspective team” хусусий корхонаси билан ҳамкорликда иқтидорли ёш олимларнинг илмий-инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган ёш олимларнинг амалий ва инновацион лойиҳалари танлови натижаларига кўра молиялаштирилган “Илмий мақолаларнинг миллий иқтибос индексини ва илмий нашрларнинг библиографик маълумотлар базасини ўз ичига олган электрон платформа яратиш” инновацион лойиҳаси доирасида онлайн семинар-тренинг ташкил қилинди.

 

Онлайн семинар-тренингда Илмий бўлим бошлиғи Б.Матякубов, “Ирригация ва мелиорация” илмий-техник журнал дизайнери М.Тошханова, етакчи мухандис О. Абдисаматовлар қатнашди.  Онлайн семинар-тренингда республикамизда мавжуд илмий журналларни ўз ичига қамраб олиши режалаштирилган электрон платформа концепцияси ва техник шартлари ишлаб чиқилиши ҳамда мазкур электрон платформани яратиш ва жорий этиш амалга ошириш тўғрисида маълумот берилди.

Шу билан бир қаторда лойиҳа доирасида, эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг мавжуд илмий журналларининг веб-сайтини халқаро талабларни инобатга олган ҳолда яратиб бериш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

ТИҚХММИ Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва
илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати