Сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 87-03-622-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2018 йил 24 декабрдаги 170-сонли йиғилиши баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг III-бўлим, 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси “Интеллектуал мулк Агентлиги” қошидаги ўқув маркази билан “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида 18 соатлик ўқув курси ташкил этилди. Мазкур шартнома асосида 2019 йил 29 май куни соат 14.00 да институтнинг 1-маърузалар залида ўқув курсида қатнашган профессор-ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк Агентлиги томонидан тақдим этилган СЕРТИФИКАТ билан тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи М.Саримсақов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов