Институт таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда
Германиянинг ASIIN Халқаро таълим аккредитация агентлиги бош мутахассиси Ирина Ефимова билан онлайн учрашув ташкил этилди. Учрашувда институтнинг барча кафедра мудирлари ва факультет деканлари иштирок этишди. Учрашувда ASIIN Халқаро таълим аккредитация агентлиги ҳақидаги қисқача маълумотдан сўнг, бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини халқаро аккредитациядан ўтказиш шарт-шароитлари ҳақида батафсил тақдимот қилинди. Шунингдек, инклюзив (имконияти чекланган инсонлар) таълим тизими ҳақида ҳам маълумот берилди. Учрашув иштирокчилари саволларига тўлиқ жавоб олинди.
Маълумот учун: Муҳандислик, информатика, табиий фанлар ва математика бўйича таълим дастурларини аккредитация қилиш агентлиги (ASIIN) 1999 йил июль ойида ташкил этилган нотижорат бирлашмаси ҳисобланади. ASIIN ташкил этилганидан бери Германия ва хорижий университетларга дастурий ва институционал аккредитация тартиб-қоидаларини амалга оширишда эксперт ёрдамини кўрсатиб келмоқда. Миллий ва халқаро миқёсда ASIIN муҳандислик, табиий фанлар, математика, информатика, шунингдек тиббиёт ва иқтисодиёт соҳаларида таълим дастурларини аккредитация қилиш жараёнида етакчи сифатида тан олинган.
ТИҚХММИ матбуот хизмати