ТИҚХММИ Қарши филиалида ТИҚХММИ Иқтисодиёт кафедрасининг филиали ташкил этиладиган бўлди
ТИҚХММИ Қарши филиали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги 437-сонли қарорига асосан ташкил этилган. Ҳозирги кунда филиалда 1 та факультет, 4 та кафедра, 9 та бакалавриат таълим йўналишлари, 4 та сиртқи таълим йўналишлари, 3 та магистратура мутахассисликлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Жорий йилнинг 29 июн куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Иқтисодиёт” кафедраси доценти Юнусов Искандар Орифович ҳамда кафедра ассистенти Кўчаров Жаҳонгир Овлаёровичлар филиалга ташриф буюриб, таянч институтда фаолият юритиб келаётган “Иқтисодиёт” кафедрасининг филиалини ТИҚХММИ Қарши филиалида ташкил этиш тўғрисида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда сўзга чиққан ТИҚХММИ доценти И.Юнусов кафедрага педагогик фаолият билан шуғулланишга лаёқати бор, билим ва тажрибага эга амалиёт ходимларида кафедрада ишлаш қизиқишини уйғотиш орқали кадрлар захирасини яратиш ва ёш ходимлар ичидан қобилиятли, билимли, интилувчан ва ташаббускорларини аниқлаб, уларни босқичма-босқич лавозимларига тайинлашга оид таклифлар бериб ўтди. Чунончи, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб филиалда ТИҚХММИ “Иқтисодиёт” кафедрасининг филиали ўз фаолиятини бошлайдиган бўлди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати