Карабук университети делегацияси институтимизда

Туркиянинг Карабук университети ректори Рефик Пўлат бошчилигидаги делегацияси ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташриф буюрди. Делегация ташрифи институтимизда жойлашган А.Орипов музейини томоша қилиш билан бошланди. Учрашувда Карабук университетидан ректори проф. Рефик Пўлат, проректор проф. Мужахит Жўшкун, Халқаро бўлим бошлиғи Оя Оналан ҳамда институтимиз томонидан Биринчи проректор проф. Б.Мирзаев, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор проф.А.Салоҳиддинов, Халқаро ҳамкорлик бўлими д-р Ш.Рахмонов, Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаи кафедра мудири д-р Д.Қодиров, ушбу кафедра профессори О.Турсунов, Инглиз тили кафедра катта ўқитувчиси  Г.Эшчановалар иштирок этишди.

Ўзаро икки томон таништирувдан сўнг ҳар икки томонларнинг таништирув видеоролиги намойиш этилди. Учрашувда профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, ҳамкорликда қўшма лойиҳалар топшириш каби йўналишларда ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.Учрашув давомида институтимизнинг лабораторияларига ташрифи билан давом эттирилди. Учрашув сўнггида икки томон ўзаро эсдалик совғалар алмашишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати