Чемпион билан учрашув
“Токио -20”, Ёзги олимпиада ўйинлари натижалари бизни хурсанд қилгани рост. Спортнинг бир неча турлари бўйича ёшларимизнинг соврин ва медалларга эга бўлишгани мамлакатимиз фахридир.Турли тадбирлар билан ҳаммаслакликда фаолият олиб борадиганимиз “Лашкарбеги” маҳалласида истиқомат қилувчи Исматилла ака Рашидовнинг хонадонидаги шодлик халқимизнинг хурсандчилигига айланди. У ўз фарзандини Таэквондо бўйича ёзги олимпиадада совриндор бўлиб олтин медал соҳиби бўлганидан бениҳоя шодланди.
19 ёшга эндигина қадам қўйган Улуғбек Рашидов Япониядан олимпиада ғолиби бўлиб келгани шарафига “Лашкарбеги” маҳалласида ҚХМ факультети профессор-ўқитувчилари иштирокида, маҳалла фаоллари билан бирга чемпион билан учрашув ташкил этилди. Бир пиёла чой устидаги суҳбат замирига қурилган ушбу тадбирда Улуғбекнинг ўзи, отаси ва дўстлари иштирок этишди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зулфия Расулова маҳалла номидан ғурур ва хурсандчилигини эътироф этиб, оила ва маҳалланинг фахри бутун мамлакатнинг ифтихорига айланишига сабаб бўлган Улуғбек Рашидовнинг ўзи ва ота-онасига миннатдорчилигини билдирди. Тадбир куй ва қўшиқлар билан барча иштирокчиларга ҳузур бахш этди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати