Кўкрак нишони муборак!

Мукофот, унвон инсон фаолиятига муносабат ва мурожаат демакдир. Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан бир гуруҳ зиёлиларнинг турли орден ва медаллар билан тақдирланиши касбига фидойи бўлгпн ўз соҳасининг заҳматкашларига ҳурмат-эҳтиромнинг белгисидир. Бунда давлатимизнинг инсон қадрига ва қадриятга эътибори, одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш ва тинимсиз ишлаш, ўзни қийнаш деган давлатимиз раҳбарининг даъватларига ҳамоҳанглик бор. Бундай омад ва муваффақият ҳаммага ҳам насиб этавермайди... Биз барча унвон ва мукофот соҳибларини самимий қутлаймиз, уларни янги ишларга, зафарларга ундовчи, руҳлантирувчи бундай ютуқлар бардавом бўлишини тилаб қоламиз. Байрам бирдамлик ва бардамликнинг белгиси. Айниқса, улар орасида Халқ демократик партиясининг Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутати, институтимиз проректори, педагогика фанлари доктори Рўзимурат Чориевнинг ҳам борлиги барчамизни хушнуд этади, ғурурлантиради.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 майдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги”  нишони билан тақдирланиши жамоамизга олам-олам қувонч бахш этди. Кўкрак нишон қутлуғ бўлсин! Улуғ ва қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин. 

 

ТИҚХММИ  матбуот хизмати