ТИҚХММИ Бухоро филиали кафедраларининг ўқув-услубий таъминоти танловига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида„ги ПҚ-3702 сон қарорида белгиланган вазифалар, 2021-2022 янги ўқув йилига юқори савияда тайёргарлик кўриш, ўқув жараёнида дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари, амалий, лаборатория машғулотлари ўтиш учун ўқув-услубий таъминот базасини янада яхшилаш ҳамда Профессор Ў.П.Умурзаков таваллудининг 69 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида 24-30 август кунлари “Кафедраларнинг ўқув-услубий таъминоти”  танлови ўтказилади.

 

Танловда юқори ўринни эгаллаган кафедралар қуйидаги тартибда пул маблағлари билан тақдирланади.

1 ўрин – 3 000 000 (уч миллион) сўм;

2 ўрин – 2 000 000 (икки миллион) сўм;

3 ўрин – 1 000 000 (бир миллион) сўм;

Филиалда ғолиб бўлган кафедраларни рағбатлантириш олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Мазкур ҳавола орқали батафсил низом билан танишишингиз мумкин!

ТИҚХММИ Бухоро филиали Матбуот хизмати